Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Прeзидeнт Ислом Каримов Лаҳордаги терактларда қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 28.03.2016, 22:29

28 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн ва Бош вазири Навоз Шарифга Лаҳор шаҳридаги истироҳат боғида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонларнинг, айниқса аёллар ва ёш болаларнинг нобуд бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик ифодаланган мактублар йўллади.

Давлатимиз Раҳбари қурбон бўлганларнинг ҳамда жабрланганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур ҳамдардлик сўзларини билдирди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии