Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Тошшаҳартрансхизмат” раҳбари Тошкентдаги автобус ёнғинларнинг сабабларига ойдинлик киритди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: ЙТҲ
Добавлено: 29.03.2016, 15:56

Кеча Тошкент шаҳар ҳокими томонидан автомобиль йўллари, кўприклар қурилиши, трамвай йўлларини демонтаж қилишга бағишланган матбуот анжуманида журналистлар томонидан кўплаб ушбу соҳага тегишли саволлар билан мурожаат қилинди.

Шундай саволлардан бири пойтахтимизда анъанага айланган “Мерседес Бенз” русумли автобусларда юзага келаётган ёнғинлар сабаблари ва уларни олдини олиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар хусусида бўлди.

Мазкур саволга Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, “Тошшаҳартрансхизмат” АК бошқаруви раиси Отабек Содиқов жавоб берди:

-  Автобусларда ёнғинларнинг келиб чиқишига асосий сабаблардан бири бу двигатель қисмида босим шланкасининг ёрилиб кетиши бўлди. Бунинг оқибатида автобусларда ўт чиқиш ҳолатлари кузатилди. Шуларни инобатга олган ҳолда биз Mercedes-Benz компанияси вакилларини таклиф қилдик. Ҳукуматга тегишли таклифлар киритдик. Эндиликда Mercedes-Benz  русумли автобусларига эҳтиёт қисмларни тўғридан-тўғри Германиядан олиб келишни йўлга қўймоқчимиз. Авваллари ушбу эҳтиёт қисмлар ўрнатилган тартибда биржадан ҳарид қилинганлиги сабабли мана шундай  сифатсиз эҳтиёт қисмларга дуч келиш ва бунинг оқибатида кўнгилсиз ҳолатлар юзага келди. Айни дамда таклифлар маъқулланган, яқин 1-2 ой ичида автобуслар учун барча зарурий эҳтиёт қисмлар тўғридан-тўғри Германиядан келтирилади.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа