Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018нинг навбатдаги босқичига муддатидан аввал йўл олди

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 29.03.2016, 16:32

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига 2-саралаш босқичининг сўнгги турида Баҳрайнга қарши баҳс олиб боради.

Учрашув Тошкент вақти билан 18:00 да, “Бунёдкор” стадионида бошланади. Лекин, ушбу ўйиннинг натижасидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон термаси 3-саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритди. Бунга сабаб эса Австралия терма жамоасининг Иордания устидан эришилган йирик, 5:1 ҳисобидаги ғалабаси бўлди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон ва Баҳрайн учрашуви натижасидан қатъий назар, терма жамоамиз “H” гуруҳида иккинчи ўрин олса ҳам иккинчи ўринни олган энг яхши тўрт жамоадан бири бўлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа