Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Лионель Месси Аргентина термаси сафида юбилей голини киритди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

"Барселона" клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси терма жамоа сафидаги 50-голини киритди.

Жанубий Америка қитъасидан ЖЧ—2018 турнирига саралаш баҳслари 6-турида Аргентина терма жамоаси Боливияга қарши баҳс олиб борди. Ўйиннинг 30 дақиқасида Месси пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасининг ушбу ўйиндаги иккинчи голига муаллифлик қилди.

Учрашув аргентиналикларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, Лионель Месси фаолияти давомида Аргентина термаси учун 50-голини киритди.

Маълумот ўрнида, Месси 2005 йилдан буён "альбиселесте" шарафини ҳимоя қилиб келади. У мамлакат терма жамоаси сафида 106 та ўйин ўтказган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии