Долзарб мавзулар Абитуриент

Жанубий Кореянинг KBS телеканали Ўзбекистон ҳақида лавҳа суратга олади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 31.03.2016, 16:28

Жанубий Кореянинг йирик каналларидан бири бўлган KBS телеканали Ўзбекистон ҳақида лавҳа суратга олади, деб хабар берди Ўзбекистон ЭОАВМА матбуот хизмати.

Лавҳада Ўзбекистон Осиёнинг ривожланган ва етакчи мамлакатларидан бири сифатида акс этади.

Жанубий Кореянинг йирик KBS телеканалининг суратга олиш гуруҳи Осиё қитъасининг етакчи ва ривожланган мамлакатлари ҳақида ҳикоя қиладиган “Super Asiа” телекўрсатуви учун 3 дан 10 апрелга қадар Ўзбекистон ҳақида лавҳани суратга олади.

Ушбу кўрсатувда Ўзбекистоннинг бой маданий-тарихий мероси, ранг-баранг анъаналари ҳақида ҳикоя қилинади. Бундан ташқари корейс томошабинларига Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари ҳам намойиш этилади.   

Электрон ОАВ Миллий Ассосиацияси офисида суратга олиш ишларига тайёргарлик кўриш бўйича йиғилиш ўтди. Унда ассосиациянинг барча вакиллари, KBS телеканали суратга олиш гуруҳининг раҳбари жаноб Жей Жонг ва унинг маъмурий ёрдамчилари ҳам қатнашди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа