Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Саудиялик шаҳзода Лондон шаҳрига бир нечта олтин автомобилларда ташриф буюрди(Фото)

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Авто
Добавлено: 01.04.2016, 14:49

Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси Турки Бин Абдуллоҳ Лондон шаҳрига ўзи билан  нечта қимматбаҳо автомобилларини ҳам олиб келди. Бу ҳақда “Tatler” нашри хабар бермоқда

Шаҳзоданинг икки қизиқиши бор:  Саёҳат ва автомобиллар.

Шаҳзода бу қизиқишларни кўпинча умумлаштиради. У саёҳатга бормоқчи бўлган давлатига ўзининг қимматбаҳо автомобилларини ҳам олиб боради. Автомобиллар шаҳзода келишидан бир неча кун аввал ўша мамлакатга олиб келиб, тахт қилиб қўйилади. 

Бу сафар Туркининг Bentley Flying Spur, Rolls-Royce, Lamborghini Aventador, Mercedes G63 ва Range Rover каби автомобиллардан иборат олтин “десант”и Буюк Британия пойтахтига олиб келинди.

Автомобилларни Лондон шаҳрига олиб келиш Саудия шаҳзодасига юз минг фунт стерлингга тушди.

Бундан ташқари, банкдаги ҳисоб рақамида бир нечта хонали рақамлардан иборат маблағи бўлган шаҳзода қимматбаҳо соатларга ружу қўйган. У қўлига бундай соатлардан иккиталаб тақиб юради. Шунингдек ёввойи туяда пойгалашишга ҳам қизиқади.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа