Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Гонгконглик кашфиётчи актриса Скарлетт Йохансонга ўхшаш робот яратди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Гонгконглик кашфиётчи Голливуд актрисаси Скарлетт Йохансонга икки томчи сувдек ўхшаш роботни яратди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда. Мазкур лойиҳа учун ихтирочи бир ярим йил вақт ва 50 минг доллар сарфлади.

Машина деталларининг 70 фоизи 3D-принтерида чоп этилган. "Марк 1"  номли гуманоид овоз ёрдамида бошқарилади.

Робот оёқ ва қўлларини қимирлата олади, бошини буради ва ҳатто сўзлаша олади. Робот кўринишидаги Йохансон сунъий интеллект ва мимикага ҳам эга. Ихтирочининг айтишича, у роботни максимал даражада инсонга ўхшатишга ҳаракат қилган.

 

 

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии