Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Реал Мадрид” бир киши кам бўлиб “Барселона”ни мағлубиятга учратди

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 04.04.2016, 10:31

Испания чемпионати 31-турида Мадриднинг “Реал” жамоаси сафарда “Барселона”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса-да, иккинчи бўлимда Жерар Пике ҳисобни очди. Унинг голи 56-дақиқага тўғри келди. 62-дақиқада Карим Бензема мувозанатни тиклади. 

Ўйиннинг 83-дақиқасида “Реал” сардори Серхио Рамос қизил карточка олиб, жамоасини оғир аҳволда қолдирди. Лекин мадридликлар ирода ва матонат намойиш қилиб, яна битта гол уришди. Криштиану Роналду 85 дақиқада гол киритиб, “Реал”га муҳим ғалаба келтирди. 

Испания чемпионати, 31-тур
Барселона – Реал Мадрид 1:2
Голлар: 1:0 – 56 Пике, 1:1 – 62 Бензема, 1:2 – 85 Роналду. 
Барселона – Браво, Пике, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич (Туран, 74), Маскерано, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Кроос, Бэйл (Бэйл, 90), Роналду, Бензема (Хесе, 78).
Огоҳлантиришлар: Рамос (10), Карвахаль (18), Суарес (27), Маскерано (29), Ракитич (58).
Четлатиш: Рамос (83).

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии