Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Реал Мадрид” “Барселона”нинг 39 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига якун ясади

Бўлимлар: Спорт
Теглар:
Добавлено: 04.04.2016, 10:58

“Реал Мадрид” жамоаси “Барселона”га қарши Испания чемпионатининг 31-турида “Камп Ноу”да принципиал рақибини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, каталонияликларнинг мағлубиятсиз сериясига якун ясади. 

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пикенинг голига “Реал” сафида Карим Бензема ҳамда Криштиану Роналдунинг ўз голлари билан жавоб қайтарди.

Шу тариқа, “Барселона”нинг барча мусобақалардаги 39 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйилди. Сўнгги бор каталонияликлар 2015 йилнинг 3 октябрида чемпионат доирасида “Севилья”дан (1:2) мағлуб бўлишганди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа