Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Ravon автомат трансмиссияли R2 хэтчбекларининг илк партиясини сотиб бўлди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Ravon компаниясининг R2 автомобили савдоси бошланиши 10 апрель кунига белгиланган. 

Диллерлик тармоғига келиб тушадиган илк автомобиллар тўлиқ сотиб бўлинди. Ravon’дагилар дастлабки партияга буюртмалар олдиндан тўлов билан тўлиқ амалга оширилганини маълум қилишди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига асосланиб, "РГ" хабар беради.

R2 хэтчбекида Chevrolet Spark’ни таниб олиш қийин эмас. Мазкур автомобиль Россия бозорида автомат трансмиссияли энг ҳамёнбопи саналади. 

Айни дамда Ravon’нинг 18 та шаҳарда расмий диллерлари мавжуд бўлиб, яқин орада мазкур рўйҳат кенгаяди. R2 моделидан ташқари Ravon компанияси Россияга Матиз ва Gentra ҳам таклиф этади. Тез орада ушбу рўйҳатга Nexia қўшилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии