Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Покистонда ўзига хотин сотиб олмоқчи бўлган россиялик қўлга олинди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Тўй
Добавлено: 05.04.2016, 10:17

Покистон полицияси ўзига хотин излаётган ва унинг учун миллион рупий(9550 доллар) сотиб олишга тайёр эканлиги ҳақида эълон қилган россиялик сайёҳни ҳибсга олди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Маълум бўлишича, 28 ёшли россиялик фуқаронинг исми Апельганс Вячеслов, аммо у ўзини Туруд Али деб чақиришларини сўрайди. У Читрал шаҳрида қўлга олинган. Россиялик фуқаро шаҳар марказига покистонлик аёлга уйланишни исташини билдириб эълон осиб чиққан. Эълонда у ўзи яшаётган меҳмонхона манзилини мурожаат этиш учун кўрсатган.

Полициячилар россияликнинг тегишлича рўйхатдан ўтмаганлиги учун қўлга олинганини билдирган. Унинг ўзи эса ҳуқуқ-тартибот органи ходимларига ислом динини қабул қилганини ва шу ерда яшовчи аёлга уйланишни исташини айтган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии