Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Дилноза Кубаева: “Кўзойнак таққан қизлар ЙПХ ходимларига номимни сотиб кетишади”

Добавлено: 05.04.2016, 11:52

Актриса Дилноза Кубаева унинг номини сотиб юрадиган қизлар ҳақида сўзлаб берди. 

Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Дилноза Кубаева “Shok.uz” сайтига интервью берди. Журналистнинг актриса ўзи ҳақидаги миш-мишларга муносабати борасидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

“Мен ҳақимда кўпинча фалон маркали автоулов ҳайдар экан, деб ўзимга ёқадиган ва мен орзу қиладиган автомобиль маркаларини санаб ўтишаркан. Бу ёқимли миш-миш, албатта. Бироқ, мен автомобиль ҳайдамайман. Шу ўринда бир ёқимсиз ҳолатни айтиб ўтишим керак. Айрим кўзойнак тақиб, бачкана гаплар гапириб, номимни ЙПХ ходимларига сотиб кетадиган қизлар ҳам бор. Сочини ёйиб, кўзойнак тақиб, сал табассуми ўхшаб кетса, ЙПХ ходимлари уларни менга ўхшатишади. Баъзан эса ўзимни танимай қолишади. ‘Тўхтанг, сиз ўзи Дилнозамисиз, ҳозиргина яна битта Дилноза Кубаева ўтиб кетган эди’, дейишади. Ҳайрон қоламан, кейин одам одамга ўхшайди-да, дейман. Номимни сотишмасин, деб ичларим ғалати бўлиб кетади. Бир ажойиб касбда бу”, — дея жавоб берди Кубаева

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии