Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Антонио Конте “Челси” бош мураббийи этиб тайинланди

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол, Челси

Англиянинг “Челси” жамоаси италиялик мутахассис Антонио Конте билан 3 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтига таяниб, championat.com хабар бермоқда

Италиялик 46 ёшли мураббий ёзда “Челси” бошқарувини ўз қўлига олади. Мавсум якунига қадар эса Гус Хиддинк Лондон жамоасини бошқаради. Айни пайтда Италия термасини бошқараётган Конте Евро–2016 турниридан сўнг янги жамоасига ўтади.

Конте ҳисоб бўйича “Челси”ни бошқарган бешинчи италиялик мураббий ҳисобланади. Ундан олдин Жанлука Виалли, Клаудио Раньери, Карло Анчелотти ва Роберто Ди Маттео каби италиялик мутахассислар “нафақахўрлар”ни бошқарган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии