Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Хонанда Лола ТНТ телеканалининг Comedy Club лойиҳасида меҳмон бўлди

Бўлимлар: Шоу-бизнес

Хонанда Лола Йўлдошева ўзининг Instagram`даги саҳифаси орқали айни дамда Москвада эканлигини билдириб,сурат жойлади. 

Унинг айтишича, хонанда ТНТ телеканалининг Comedy Club лойиҳасини суратга олиш жараёнларида иштирок этган.

“2 соатлик самимий кулгуга тайёрмиз” деб номлади хонанда бу суратни. 

Мухлислар кўрсатувнинг суратга олиниш жараёни таассуротлари ҳақида саволлар беришди. Уларга хонанда: 

“Мени бу сафар меҳмон сифатида эълон қилишмайди.  Суратга олиш жараёни 2 соат давом этади. Шундан сўнг кўрсатувнинг бир неча сони учун лавҳалар тайёрланади. Воля(Дастур бошловчиси Павел Воля) ёқимтой. Менга жуда ёқди. Суратга олиш жараёни атмосфераси ажойиб. Маза қилдим”, – дея жавоб берди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии