Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Тошкентда смартфон ўғрилари қўлга олинди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бошқармасига Қоратош маҳалласида яшовчи 36 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, уч номаълум шахс уни қўрқитиб, "Самсунг" русумли қўл телефонини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини шу туманда яшовчилар 20 ёшли ва икки нафар 19 ёшли фуқаролар содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии