Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Пойтахнинг Фурқат боғи яқинида содир бўлган ЙТҲда Spark ағдарилиб кетди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: ЙТҲ, Фожиа, Тошкент
Добавлено: 09.04.2016, 13:37

Тошкент шаҳри Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи чорраҳасида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди.

Бу ҳақда Facebook`нинг “Водители Ташкента” гуруҳи иштирокчилари хабар берди. Гуруҳ аъзоларининг айтишича, мазкур чорраҳада светофор эскиргани учун унинг қайси чироғи ёнганини кўриш мушкул. Шу сабабли ҳам мазкур ҳудудда тез-тез йўл-транспорт ҳодисалари юз беради. 

Spark ва Nexia иштирокидаги ЙТҲ ҳам айнан шу сабабдан юзага келганлиги тахмин қилинмоқда. Суратда Spark автомобилининг ағдарилиб кетганини кўриш мумкин. Гувоҳларнинг айтишича, иккинчи автомобиль яъни Nexia`га унчалик зарар етмаган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.

 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа