Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Кун  ҳикмати

Бўлимлар: Мутолаа
Теглар:

Ёшлик-ажойиб: уни елга совуриш жиноятдир.

 Бернард Шоу

Тушкунликка тушган ёш йигитнинг қиёфасидан аянчли қиёфа йўқ.

 Марк Твен

Ёшликдаги исрофгарчилик қариликка берилган шундай бир хирожки, уни кейин ўттиз йил давомида устамаси билан тўлаб боришга тўғри келади.

Чарльз Калеб Колтон 

Ёшликдаги гуноҳимизни кексайганда ювишга тўғри келади.

Эразм Роттердамский

Ёшмисан, кексани сен ҳурмат айла, 
Ўзинг ҳам қарийсан, ҳозирдан ўйла. 

Фаридиддин Аттор

Кексайганда ёшликдаги бутун куч-қувват безавол ишга сарф бўлганини ҳис этишдан ортиқ тасалли йўқ.

Артур Шопенгауэр

Ёшлик бирор нарса тўғрисида мулоҳаза қилишдан кўра ихтиро қилишга, маслаҳатдан кўра амалга оширишга, муайян бир иш билан шуғулланишдан кўра турли-туман хаёлотлар билан яшашга мойилроқ бўлади.

Френсис Бекон

Талантсиз йигит мўйсафиддир.

Жюль Ренар

Қўлингдан келса замондан илгарироқ юр, агар қўлингдан келмаса, замон билан баробар қадам ташла, аммо ҳеч қачон замондан орқада қолма.

Валерий Брюсов

Ёшлик- буюк афсунгар.

Александр Пушкин

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии