Долзарб мавзулар Абитуриент

Афғонистон пойтахтида портлаш юз берди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Теракт, Фожиа
Добавлено: 11.04.2016, 15:23

Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, беш киши оғир тан жароҳати олган деб хабар берди, “Lenta.ru” нашри.

Нашрнинг маълумот беришича, бугун 11 апрель куни Қобулнинг шарқий қисмидаги Баграми туманида қўлбола портловчи модда ёрдамида портлаш рўй берди. Полициячиларнинг сўзларига қараганда, портловчи модда маориф вазирлигида ишловчи ходимларни олиб кетаётган автобусга ўрнатилган. Бу терактни Афғонистон ҳудудида ҳаракатда бўлган бирорта террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олгани йўқ. 

Сўнгги ойларда Афғонистонда вазият кескинлашган, мамлакат ҳудудида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг таъсири кенгайган. “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи сафларига  Афғонистонда 1994 йилда дунёга келган “Толибон” ислом ҳаракатидан ажраб қолган одамлар кирган.

2015 йилнинг апрель ойида бу икки гуруҳ бир-бирига қарши жиҳод эълон қилиб, “Толибон”лар “Ислом давлати” террорчилик гуруҳини қаҳри қаттиқликда айблаган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии