Долзарб мавзулар Абитуриент

“Ўзбекнаво” фаолияти Қозоғистонда эътироф этилди(Видео)

Добавлено: 12.04.2016, 10:37

Қозоғистон телеканалларидан бирида эфирга узатилган “Жулдыздар жаркырайды” кўрсатувида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси фаолияти юксак эътироф этилди. Бу ҳақда “Sayyod.com” сайти хабар бермоқда

Кўрсатувда Қозоғистоннинг очиқ-сочиқ кийинадиган эстрада хонандалари танқид қилиниб, Ўзбекистонда фаолият юритадиган хонандаларнинг ўзини тутиши ва кийиниши “Ўзбекнаво” назорати остида эканлиги айтиб ўтилган. Шу ўринда лицензияда назарда тутилган талабларни бажармаганлиги учун огоҳлантирилган ва лицензиядан маҳрум қилинган санъаткорлар ҳам санаб ўтилган. 

“Бир неча йиллардан бери Қозоғистонда ижод қилиб келаётган ‘Сахар’ гуруҳи яккахони  Анвар Жўраевнинг айтишича, Қозоғистонда ‘Ўзбекнаво’ каби ташкилот йўқ ва у ерда  хонандалар фаолияти назорат қилинмаслиги ҳамда  лицензия ҳам олинмаслигини айтди”,—дейилади хабарда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии