Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Кенияда 23 нафар чақалоқ номаълум касалликдан вафот этди

Бўлимлар: Дунё

Кениянинг Накуру ва Баринго вилоятларида 23 нафар чақалоқ номаълум касалликдан вафот этган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Маълумотларга кўра, ҳароратнинг кўтарилиши, йўтал, ҳолсизлик ва терлашдан азият чеккан 215 бемор аниқланган. Аввалига бу юқумли зотилжам касаллиги бўлса керак, деб тахмин қилинди. Аммо Кения тиббиёт институти томонидан ўтказилган таҳлил натижалари бу тахминни рад этди. 

Ўтган йили Кенияда 60 киши санитария аҳволининг ёмонлиги, канализация тизимининг яхши ишламаслиги оқибатида вабо касаллигига чалиниб, вафот этган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии