Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Франциялик тадбиркор новвойхонасини уйсиз кишига сотиб юборди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 13.04.2016, 11:06

Франциянинг Доль шаҳрида яшовчи фуқаро ўзи асос солган новвойхонасини уйсиз кишига 1 евро эвазига сотиб юборди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

2015 йилнинг декабрь ойида Мишель Фламан ис газидан заҳарланиб, вафот этишига бир баҳя қолди.  Ўшанда уни кўчада юрган уйсиз киши қутқариб қолди. 37 ёшли Жером Окан зудлик билан қутқарув хизматига қўнғироқ қилди. Жабрланувчининг айтишича, нон пиширадиган печдаги носозлик бино ичида газ ҳиди тарқалишига сабаб бўлган. 

Тадбиркор шифохонадан чиққач, ҳаётини сақлаб қолган уйсиз кишини ишга олди. Окан ўта масъулиятли бўлиб, тезда ишга киришиб кетди.  Шундан сўнг у бизнесини шогирдига арзимаган пулга сотишга қарор қилди. 

 “Мени пул эмас, балки эркинлик қизиқтиради. Мен дам олишни истайман. Бу ҳаракатим Жеромни хурсанд қилса, буни нега амалга оширмаслигим керак?”,—дейди Фламан.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа