Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Никоҳни ФҲДЁда қайд этиш учун янги интерактив хизмат ишга тушди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг янги намунавий хизмати фуқароларнинг Сергели тумани ФҲДЁ органига никоҳни қайд этиш тўғрисидаги аризани тақдим этиш имкониятини беради.

Никоҳга кириш хоҳишини билдирган шахслардан ариза қабул қилиш ва тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма бериш хизматнинг натижаси бўлиб ҳисобланади, бу ҳақда Ягона интерактив Давлат хизматлари портали хабар беради.

Хизмат пуллик бўлиб, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида пропискага эга бўлган жисмоний шахслар учун кўрсатилади.

Янги хизматларни таклиф қилинг, хизматларга овоз беринг ҳамда Ягона портал янгиликларини кузатиб боринг!

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии