Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Шодиёра Омонова: “Бўлажак турмуш ўртоғим мени клипда кўриб, севиб қолган”

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:

Раққоса Шодиёра Омонова бўлажак турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ва унинг касбига бўлган муносабати ҳақидаги саволларга “Бекажон” газетаси орқали жавоб берди.

“Бўлажак умр йўлдошим асли мухлисим бўлиб, Алишер Файзнинг ‘Ёлғон эканку’ клипида кўриб, ёқтириб қолган. Мени анча вақт кузатиб юриб, кейин турмуш қуриш таклифини билдирди ва тақдир экан, фотиҳаландик. У кишининг санъатга алоқаси йўқ. Насиб этса, кузда тўйимиз бўлади”,—дейди раққоса.

Газета мухбирининг тарқалаётган миш-мишларга раққосанинг бўлажак турмуш ўртоғи қандай муносабатда эканлиги ҳақидаги саволига у:

“Аввало, у киши санъат соҳаси вакили эканлигимни кўриб-билиб туриб, мен билан ҳаёт йўлини боғламоқчи. Менга ишонишини биламан. ‘Ниҳол’ Давлат мукофотини олаётганимда, ҳатто ўзлари ‘Мен раққосалар тўғрисида бошқача фикрда эдим. Сиз билан ёнма-ён бўлиб, касбингиз қанчалик қийинлигини кўрдим. Шу соҳада ўқиб, профессионал раққоса эканлигингизга энди амин бўлдим. Ҳаваскор раққоса билан сизларнинг фарқингизни ажрата бошладим. Меҳнатларингизни кўриб, сизга меҳрим, ҳурматим ортди. Энди касбингизда қўлимдан келганича ёрдам бераман’,дедилар. Мана шу фикрлар касбимга у кишининг муносабатини кўрсатиб турибди”,—дея жавоб берди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии