my5
Sevimli

Давлат бошқарувини тартибга солувчи ҳужжатлар ихчамлаштирилмоқда

ЖАМИЯТ 21.10.2021, 00:16
Давлат бошқарувини тартибга солувчи ҳужжатлар ихчамлаштирилмоқда

Инсон ҳуқуқларини борасида прописка тизими, фуқароликни расмийлаштириш, диний эркинлик ва гендер тенгликни таъминлайдиган қонунлар фуқароларнинг эркин ҳаёт кечириши учун янги нормаларни белгилади. Масалан, биргина фуқароликни бериш тартибидаги ўзгариш натижасида 50 минг нафар шахсга автоматик ва 21 мингдан ортиқ шахсга енгиллаштирилган тартибда фуқаролик берилган.

Бозор муносабатларини шакллантириш учун ерга хусусий мулкнинг жорий этилиш, Бизнесга солиқ юки ва солиқ маъмурчилигининг енгиллаштирилганлиги, тадбиркорликни лицензиялаш ва рухсат беришга оид маъмурий тартибларни осонлаштирлиши, давлат хизматларини тизимлаштириш ва рақамлаштиришга ўтилиши иқтисодий ривожланиш учун катта хизмат қилмоқда. Биргина 2021 йилнинг ўзида 16 та лиценцияланадиган фаолият турлари ва 10 та рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатлар бекор қилинди, 45 та лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар бирлаштириш йўли билан бекор қилиди, 33 та лицензия ва рухсат беришлар хабардор қилиш билан алмаштирилди. 

Давлат бошқарувини тартибга солувчи ҳужжатлар ихчамлаштирилмоқда. Масалан, таълим соҳасидага ҳар бир вазирлик идора фаолиятини тартибга солувчи ўрта ҳисобда камида 20 тадан ҳужжат мавжуд ва эса фуқароларни ҳар бир вазирлик нима билан шуғулланиини тушунишини қийинлаштириди. Худди шундай 75 та давлат ҳокимияти ва бошқарув органлар фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар 2023 йилгача ихчамлаштирилади. 

Бундан ташқари, қонунчиликнинг 57 та соҳасинитартибга соладиган 20 мингдан ортиқ ҳужжатларни ихчамлаштириш, қарама-қаршиликлар ва такрорланишларни бартараф қилиш, тўғридан-тўғри қонунларга ўтказиш мақсадида хатловдан ўтказилмоқда.

Шубҳасиз, қонун ижодкорлик соҳасидаги сўнги йиллардаги энг муҳим ўзгаришлардан бири бу аҳолининг жараёнга муносабати ва иштироки ошганлигидир. Қабул қилинаётган ҳар бир қонун ҳужжати халқ муҳокамасига қўйилиши, мавжуд “ёмон” қонунларга билдирилаётган муносабатлар қонун ижодкорлигига озгина бўлсада ўз таъсирини ўтказмоқда. Петеция институтининг жорий қилингганлиги, қонун лойиҳалари бўйича аҳоли томонидан билдирилаётган фикрлар тайёрланаётган лойиҳаларда ўз аксини топмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси