Долзарб мавзулар Абитуриент

Озодбек Назарбеков концертида кутилмаган ҳодиса рўй берди (Видео)

Добавлено: 16.04.2016, 15:47

“Истиқлол” саҳнасида шу кунларда концертини тақдим этаётган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концертига ҳар куни ҳамкасблари ва яқинлари ташриф буюришмоқда.

15 апрель куни ўтган концерт дастурида бошқа кунларда бўлмайдиган бир ажойиб ҳодиса юз берди.

Ташриф буюрганлар орасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артисти Женисбек Пиязов ҳам бор эди. Ҳаммаси Озодбек Назарбеков уни саҳнага жўрликда “Лола” таронани куйлашга таклиф этганидан сўнг бошланди. 

Пиязов таронани бир икки мисра куйлаган бўлди-ю, саҳнадаги эгаликни ўз қўлига олди. Озодбек Назарбеков эса бу вақтда дирижёрлик қилишга ўтиб кетди. 

Хуллас санъаткорларнинг қилган импровизациясига ўзингиз гувоҳи бўлишингиз мумкин.

Хонанда матбуот котиби Дилбаҳор Ҳудайбердиева билан боғланганимизда, у мазкур саҳна барча учун, хусусан улар учун ҳам кутилмаган ҳодиса бўлганлигини айтиб ўтди.

Аввалроқ, Назарбековнинг концерт дастури кунлари узайтирилгани ҳамда мазкур концерт дастуридан эксклюзив репортаж ҳавола этгандик.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии