Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Мағлубият аламидаги Неймар рақиб футболчини тарсаки билан “сийлади” (Видео)

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар “Валенсия”га қарши кечган ва “кўршапаларлар”нинг 2:1 ҳисобида ғалабаси билан якунланган ўйинида кутилмаган ҳаракатни амалга оширди. 

Мағлубият аламида бўлган бразилиялик футболчи ўйин якунига етгач, ғалабани нишонлаётган “Валенсия” футболчиларидан бирини, аниқроғи, Антонио Барраганни тарсаки билан “сийлади”. 

Эндиликда футболчи қилган хурмача қилиғи учун дисквалификация қилиниши мумкин. Эслатиб ўтамиз, “Барселона” сўнгги 13 йилда кетма-кет уч ўйинда мағлубиятга учрагани ҳақида хабар берган эдик. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram