Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Швециялик аёл сарвиқомат бўлиш учун 6 та қовурғасини олдириб ташлади(Фото)

Бўлимлар: Lady
Теглар: Озиш, Аёл

Швециялик аёл бели 40 сантиметр бўлиши учун олтита қовурғасини олдирди. Жарроҳлик амалиёти 120 минг долларга тушди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

Пикси Фокснинг айтишича, у операциядан сўнг тор корсет кийиб юрибди. Уни фақат чўмилганда ва спорт билан шуғуллангандагина ечади.

Бундан ташқари, Пикси кўкрагини катталаштирган, киприк эктирган, ботокс муолажасини олган ва кўз, қош, лаб учун узоқ сақланувчи макияж қилдирган. 

“Ҳозирда яна бир ўта ноёб турдаги жарроҳлик амалиётини ўтказмоқчиман. Унинг қандай ўтказилишини эса ҳозирча айтолмайман”,—дейди Фокс.

Швециялик аёл ташқи кўринишинеи ўзгартиришни 2015 йилнинг ноябрь ойида бошлаган эди. Кўзланган мақсадга эришиш учун Фокс қатъий парҳез тутиб, спортзалда кунига икки соатдан беш соатгача вақт ўтказа бошлади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии