Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Криштиану Роналду “Реал”дан кетадими?!

Бўлимлар: Спорт
Добавлено: 20.04.2016, 12:22

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин. France Football нашрининг маълум қилишича, Роналду Франциянинг ПСЖ клуби президенти Носир ал-Хелаифи билан учрашди. 

Маълумотлрага кўра, Роналду  “Вольфсбург”га қарши (3:0) ЕЧЛ чорак финал жавоб  ўйинидан сўнг шахсий самолётида Парижга йўл олган ва парижликлар президенти билан учрашган. Бу уларнинг ўзаро бешинчи учрашуви бўлди. 

ПСЖ раҳбарияти бу масалада изоҳ беришдан бош тортди. Аммо матбуотда парижликлар Роналдуни сотиб олиши ҳақида гап сўзлар бошланган. Роналду ПСЖда Златан Ибрагимовичнинг ўринни босиши, швециялик эса ўз навбатида “МЮ”га ўтиши кутилмоқда.   

Аввалроқ парижликлар португалиялик 31 ёшли футболчини 100 млн еврога сотиб олмоқчи экани айтиб ўтилганди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии