Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Сардор Раҳимхон Муҳаммад Исо Абдулҳаировнинг илтимосини рад этди(Видео)

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар:
Добавлено: 20.04.2016, 16:21

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ўзининг Instargram`даги саҳифасига ўзи ва комик актёр Муҳаммад Исо Абдулҳаиров иштирокидаги видеороликни жойлаштирди ва унга қуйидаги изоҳни ёзиб қолдирди “Муҳаммад Исо Абдулҳаиров—энг яхши кўрган актёрим. Минг бор узр, акажон”. 

Мазкур видеороликда актёр Сардор Раҳимхондан концертга икки дона чипта сўрайди. Сардор Раҳимхон эса концертга чипталар қолмаганини айтиб, актёрнинг илтимосини рад этди. Видеода Муҳаммад Исо Абдулҳаировнинг хонандадан хафа бўлганини кўриш мумкин.

Хонанданинг мухлислари ушбу видеони концертнинг ўзига хос рекламаси сифатида қабул қилди ва уни томоша қилганлар мириқиб кулганини ёзиб қолдирган. Бизнингча ҳам ушбу видео концерт рекламаси учун яратилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа