Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Қўл-оёқсиз қиз батутда сакраш мусобақасида ғолиб бўлди(Видео)

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Спорт
Добавлено: 22.04.2016, 11:37

Британиянинг Дерби шаҳрида яшовчи 12 ёшли қўли ва оёғидан ажралган Иззи Уилл исмли қиз батутда сакраш бўйича ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Интернетга Уилл протезлари ёрдамида ҳақиқий спортчилардек ҳаракатланаётгани акс этган видеоролик жойланди. 

Уилл болалигида юрак ҳуружи асоратида қўл ва оёқларидан айрилган эди.

Қизча бактериал менингит билан оғригани сабаб, жарроҳлар унинг қўл ва оёқларини олиб ташлашга мажбур бўлган.

2011 йилда Уиллга протез ўрнатишган эди.  Уларнинг ёрдамида қизча юришни, кейинроқ спорт билан шуғулланишни ўрганди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа