Долзарб мавзулар Абитуриент

Қўқон шаҳрида талончи қўлга олинди

Бўлимлар: Жамият
Теглар:
Добавлено: 23.04.2016, 11:44

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ички ишлар бўлимига Данғара туманида яшовчи 20 ёшли фуқаро мурожаат қилиб, номаълум шахс уни қўрқитиб, 25 минг сўм пули ва "Артел" русумли қўл телефонини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини Қўқон шаҳрида яшовчи 39 ёшли фуқаро содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии