Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Москва аҳлини тунда танкларнинг шовқини уйғотди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 23.04.2016, 12:23

22 дан 23 апрелга ўтар кечаси Москвага келтирилган, 9 май куни ўтказиладиган парадда иштирок этиши режалаштирилган ҳарбий техника шовқини Москва аҳлини уйқудан уйғотди.

Танклар, зенит-ракета комплекси, ўзи юрар замбараклар темир йўл орқали келтирилган. Ғилдиракли техника эса Алабино полигонига ўзи келган. 28 апрель куни Қизил майдонда биринчи парад репетицияси ўтказилади, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. Асфальтни бузиб юбормаслик учун баъзи ҳарбий техникалар КамАЗларда олиб келинган. Колоннанинг узунлиги 4 километрни ташкил этган. Тун бўлишига қарамай, бедор фуқаролар ҳарбий техникаларнинг ўтишини ойнадан кузатишган. 

9 май куни Россия пойтахтида ўтказиладиган ҳарбий парадда Россия ҳарбий кучларининг энг сўнгги русумдаги қуролли техникаси намойиш этилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа