Долзарб мавзулар Абитуриент

Жаҳонгир Отажонов концертига чипта ютиб олиш имкониятини бермоқда

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Добавлено: 23.04.2016, 12:48

Хонанда Жаҳонгир Отажонов 3-4-5 июнь кунлари “Истиқлол санъат саройида ўзининг “Иштибоҳ” номли яккахон концерт дастурини тақдим этади.

Шу муносабат билан хонанда мухлисларига концерт дастурига таклифнома ютиб олиш имкониятини яратди

Унинг шартларига кўра, кимда-ким унинг Фейсбукдаги саҳифасига 5555 бўлиб шарҳ қолдирса 1-қатордан чипта ютиб олади.

“Азизлар концерт дастуримнинг чипталари учун ўйинлар бошланди. Бугунги ўйинда кимки 5555 “комментарий”га “таклифнома” сўзини ёзиб қолдирса 4 июнга 1-қатордан битта жой ютиб олади. Омад тилайман!”

Жаҳонгир Отажонов концерт дастурига аввалги йилларда ҳам мана шундай равишда чипталарни мухлисларига тортиқ қилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии