Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

27 ёшли аёл эркаклар футбол жамоасини чемпион қилди

Бўлимлар: Футбол

Гонконг чемпионатининг сўнгги турида “Истерн” жамоаси “Саут Чайна” билан куч синашди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ғалабадан сўнг “Истерн” Гонгонг чемпиони бўлди. Эътиборга лойиқ томони шундаки, 27 ёшли аёл Чан Юн-тин “Истерн” бош мураббийи ҳисобланади. У жамоани 2015 йил декабрь ойида қабул қилиб олганди. Чан Юн-тин футбол тарихида эркаклар жамоасини чемпион қилган биринчи аёл мураббий сифатида қайд этилди. 

Таъкидлаш жоиз, “Истерн” жамоаси сўнгги бор 20 йил аввал чемпион бўлган эди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии