Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Ўзбекистонлик теннисчи Санжар Файзиев халқаро турнир ғолиби бўлди

Бўлимлар: Жамият
Теглар: Спорт
Добавлено: 25.04.2016, 16:54

Ўзбекистонлик теннисчи Санжар Файзиев Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан Қозоғистонда ташкил этилган халқаро турнирнинг жуфтлик баҳсларида беларуслик Андрей Василевский билан муваффақиятли иштирок этди. 

Санжар ва Андрей турнирнинг биринчи даврасида мезбон теннисчилар Сагадат Аяп ва Бўлат Мамир, чорак финалда Жанубий Корея вакиллари Хюн-Ву Нам ва Жае-Мин Сэол, ярим финалда беларуслик Максим Дубаренко ва сербиялик Мики Янковични мағлубиятга учратди. 

Мусобақа финалида С.Файзиев ва А.Василевский россиялик Маркос Каловелонис ва грузиялик Александр Метревелига қарши кортга чиқиб, 6:2, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва бош совринни қўлга киритди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа