Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

“Қўл териси кўчишининг сабаби нима?”

Бўлимлар: Саломатлик
Теглар: Саломатлик
Добавлено: 26.04.2016, 10:14

–  Қўл бармоқларим териси вақти – вақти ўзгариб туради. Ўз – ўзидан қичишиш пайдо бўлиб, бир неча соат ичида қуриб, кўча бошлайди. Озиқлантирувчи кремларнинг деярли барчасидан фойдаланиб кўрганман. Бир неча кундан сўнг муаммо яна қайталанади. Бу нимадан бўлиши мумкин? Балки бирор таҳлил топширишим зарурдир?

Ойдин Комилова, Қашқадарё вилояти

Аввало қўл терисидаги безовталик куннинг қайси қисмида бошланаётганини кузатиш керак. Бу шифокор кўригида асқотиши мумкин. Қўл терисидаги қичишиш ва тери кўчиши билан номоён бўлаётган муаммонинг сабаби турлича бўлиши мумкин. Хусусан, А ва Е витаминлар тақчиллиги, аллергия, стресс, узоқ муддат қабул қилинган дори препаратларига сезувчанлик, кимёвий моддаларга таъсирчанлик, дерматит, терининг замбуруғли касалликлари, инфекцион хасталиклар каби. Ана шу ҳолатлардан келиб чиқиб, безовталик характерини тушуниш мумкин. Мутахассис айрим таҳлил намуналарини ўтказиб, шунга кўра муолажа усулини тавсия этади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа