Долзарб мавзулар Абитуриент

“Ювентус” муддатидан аввал Италия чемпионига айланди

Бўлимлар: Футбол
Теглар: Футбол
Добавлено: 26.04.2016, 10:15

Туриннинг “Ювентус” клуби Италия чемпионати якунланишига 3 та тур қолганида чемпион бўлди

“Рома” ўз майдонида “Наполи”ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратгани боис 35-турдан сўнг иккинчи ўринда бораётган “Наполи” 73 очко билан қолиб кетди. “Ювентус” ҳисобида эса 85 очко мавжуд. Демак, қолган учта ўйин натижасидан қатъий назар “Ювентус” чемпионга айланди. 

“Кекса синьора” қаторасига бешинчи ва умумий ҳисобда 34- марта мамлакат чемпиони бўлди. Массимилиано Аллегри шогирдлари мамлакат чемпионати доирасида “Карпи”, “Верона” ва “Сампдория”га қарши ўйнайди. Энди ушбу ўйинлар ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди.

Қайд этиш жоизки, “Ювентус” яна бир кубок учун баҳс олиб боради. 21 май куни туринликлар “Милан” билан Италия Кубогида тўқнаш келади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа