Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Златан Ибрагимович Хитойга ўтса, йилига 100 млн евро маош олмоқчи

Бўлимлар: Спорт
Теглар: Футбол
Добавлено: 26.04.2016, 10:47

Франциянинг ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимович Хитой клублари учун асосий трансфер мақсади бўлиб турибди

Le 10 Sport нашрининг маълум қилишича, швециялик футболчи ўз фаолиятини Европада давом эттирмоқчи, аммо уни Хитой клублари сотиб олишмоқчи бўлса, улар футболчига йилига 100 миллион евро тўлаши керак бўлади. 

Маълумот учун, 34 ёшли футболчининг ПСЖ билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. Жорий мавсумда Ибрагимович Франция чемпионатининг 27 та ўйинда 32 та гол урган уриб, 13 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа