Долзарб мавзулар Абитуриент

Тамбовдаги ўзбекистонлик талабалар миллий рақс танловида ғолиб бўлди

Бўлимлар: Жамият
Добавлено: 26.04.2016, 15:18

Россиянинг Г.Р.Державин номидаги Тамбов Давлат университети талабалари “Менинг юртим” рақслар танловида биринчи ўринни эгаллади.

 

Бу ҳақда мазкур университет талабалари Darakchi.uz’га хабар берди. Маълумотларга кўра, университетда водий, воҳа ва пойтахтлик талабалар турли йўналишларда таҳсил олишади.

 

Мазкур танлов олий таълим муассасасида ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган. Унда миллий рақс орқали урф-одатлар, анъаналар намойиш этилади.

 

Бу йилги танловда Ҳиндистон, Хитой, Марокаш, Вьетнам, Россия ва Анголадан талабалар ўзларининг миллий рақслари билан иштирок этишди.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа