Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Лестер” мухлиси бўлажак қизига Варди деб исм қўяди

Бўлимлар: Футбол
Теглар:

“Лестер” жамоаси мухлиси Эшли Мэрриот бўлажак қизини “тулкилар” ҳужумчиси Жейми Варди шарафига Варди деб исм қўяди. Бу ҳақда “Спорт Экспресс” нашри хабар бермоқда

“Лестер” мухлиси рафиқасини кўндириш учун интернет орқали 5 мингга яқин имзо олишига тўғри келди. 

“Мен бир неча ҳафта аввал 5 мингга яқин имзо тўпладим. Шунинг учун келишувимиз ўз кучида қолади. Рафиқамнинг оиласи “Тоттенхэм”га мухлислик қилгани учун бу менга икки ҳисса қувонч бағишлайди”, – дейди Мэрриот.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram