Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Бобур Йўлдошев дўстлари ва мухлисларини огоҳлантирди

Добавлено: 27.04.2016, 15:24

Актёр Бобур Йўлдошев унинг номидан кимдир сохта саҳифа очиб, юритаётган ва унинг номидан қўпол ва ҳақоратли сўзларни ёзаётганини маълум қилди. 

“Ҳозирча кимлигини билмайману, бироқ кимдир менинг номимдан саҳифа очиб, унга қизим билан тушган суратимни жойлаштирибди. У турли қизлар билан менинг номимдан гаплашиб, турли қўпол сўзларни ёзмоқда. Ёзишмаларни эса скриншот тарзида ижтимоий тармоқларга жойлаётган экан. Буларга ишонмаслигингизни сўрайман, агар диққат билан эътибор берсангиз менинг ёзишиш услубим тамомила бошқача эканлигини биласиз. Бу мен эмасман. Ўзим ҳали буни кўрмаган бўлсам ҳам кўпчилик танишларим бу ҳақда менга маълум қилди”,—дейди Бобур Йўлдошев ўзининг Instagram`даги саҳифасида.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа