Долзарб мавзулар Абитуриент

Ҳиндистонда бир бош ва икки танали сиам эгизаклари дунёга келди

Бўлимлар: Дунё
Теглар: Бола
Добавлено: 28.04.2016, 10:44

Ҳиндистоннинг шарқида ноёб ҳодиса юз берди.

Гужорот штатида яшовчи аёл бир бошли сиам эгизакларини дунёга келтирди. Она фарзандларидаги патологияни ҳомиладорлигининг еттинчи ойида билиб қолган. Она ҳеч нарсага қарамай болаларини сақлаб қолишга қарор қилган, дея хабар беради Daily Mail.

Эгизакларнинг ҳар иккаласида ўз оёқлари, юраги ва қўллари бўлган, бироқ бош ва жигар иккаласида умумий, яъни битта бўлган. 

Шифокорлар мазкур ҳодисага биринчи марта гувоҳ бўлишганини айтишмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, клиниканинг 140 йиллик тарихида сиам эгизаклари тўрт маротаба дунёга келган.

Эгизакларнинг онаси моддий аҳволи танг бўлганлиги сабабли тиббий кўрикдан ҳомиладорлигининг 7 ойида ўтган. Чақалоқларнинг вазни бир килодан сал кўпроқ бўлган. Улар бор йўғи 6 дақиқа яшаб ҳалок бўлишди.

Аввалроқ Ҳиндистонда “думли” болалар ҳам туғилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Уларга нисбатан маҳаллий аҳоли бошқача муносабатда. Бундай болалар илоҳларга тенглаштирилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии