Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Оқ уй хавфсизлик мақсадида қуршаб олинди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:

Икки кундан бери Обаманинг қароргоҳида юқори даражада хавфсизлик чоралари кўрилмоқда.

Оқ уйнинг кириш ва чиқиш эшикларини АҚШнинг ҳукумат вакилларини қўриқловчи махфий хизмати ходимлари беркитиб қўйди. Икки кундирки, президент қароргоҳида юқори даражадаги хавфсизлик чоралари кўрилмоқда. Бунга хавфсизлик қонун-қоидаларининг бузилганлиги асосий сабаб бўлди, деб хабар берди “Segodnya.ua” нашри. 

2016 йилнинг 27 апрель куни Оқ уй батамом ёпилди.

Бунга қароргоҳ деворидан ошиб тушган қонунбузар сабаб бўлган. У девордан сакраганда қўли лат еган. Қонунбузарни Оқ уй қўриқчилари тиббий ёрдам кўрсатиш учун госпиталга юборишган.

2015 йилнинг август ойида Оқ уй ҳудудига номаълум аёл кириб қолганлиги сабабли, ўткир тишли тўсиқлар ўрнатилган эди. Йилига бир неча марта Оқ уй ҳудудига ноқонуний киришлар қайд этилади.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии