Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

АҚШда телевидениега бостириб кирган жиноятчи қўлга олинди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 29.04.2016, 10:14

АҚШнинг Балтимор штатидаги Fox медиахолдингига қарашли  WBFF-TV телеканали студиясига номаълум эркак бостириб кириб, эфирда ҳукуматга қарши фитна уюштирилганлиги ҳақида хабар беришни талаб қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Воқеа 28 апрель, пайшанба куни кундузи рўй берди. Студияга бостириб кирган эркак панданинг костюмини кийиб, жарроҳлик ниқобини ва кўзойнак тақиб олган. Fox45 News директори Майк Томнинг маълумот беришича, эркак ўзида оламшумул маълумотлар тўпланган флешка борлигини айтган. Студиядагилар ундан флешкани ташлаб кетишни илтимос қилишган. Аммо уларнинг илтимосидан ғазабланган эркак студияни портлатиб юбориш билан қўрқитган.

Воқеа жойига полиция етиб келган, студия ходимлари бинодан эвакуация қилиниб, кўчада автомобиль ҳаракати тўхтатилган. Орадан кўп ўтмай, эркак қуролсизлантирилган. Гувоҳларнинг маълумот беришича, уч марта ўқ овози эшитилган. Эркак кўчада йиқилиб ётган. Тахминларга кўра, жиноятчи воқеа жойида отиб ўлдирилмаган. Портловчи моддаларни қидириб топиш мақсадида студияда текширув ўтказилган. Жиноятчи студияга киришдан олдин автомобилини ёқиб юборган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

Мутолаа