Долзарб мавзулар Абитуриент

Ўзбекистонда янги ижтимоий тармоқ ишга тушди

Добавлено: 29.04.2016, 11:01

Ўзбекистонлик интернет фойдаланувчиларининг аксарияти Facebook ёки “Одноклассников” ижтимоий тармоғидан фойдаланади. Ўзбек тилида ҳам шу каби ижтимоий тармоқлар борлигини кўпчилик билмаса керак, деб ёзади ICT News.

Нашрнинг маълум қилишича, ҳозирда Ўзбекистонда 38 та ижтимоий тармоқ бўлиб, улардан 8 таси ишлайди.

Ўзбек дастурчилари яна бир ўзбек тилидаги ижтимоий тармоқни яратди. У Davra.uz деб номланади. Ижтимоий тармоқдан уч тил яъни ўзбек, рус ва инглиз тилларида фойдаланиш мумкин.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии