Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Канизани “Истиқлол”дан куёв олиб кетди (Фото)

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Хонанда, Тўй

Хонанда Каниза кеча, 28 апрель куни “Истиқлол” санъат саройида ўзининг илк ва маълумотларга кўра сўнгги яккахон концерт дастурини тақдим этди. 

Каниза концерт дастурида ўзининг таваллуд айёми ҳамда никоҳ тўйини нишонлашини маълум қилганди.

Саройга кириб келаётган меҳмонларга Канизанинг никоҳ патирлари ҳамда совғалари улашилди.

Хонанданинг аксарият ҳамкасблари уни таваллуд айём билан саҳнада табриклашди.

Каниза дастурдан сўнг “Истиқлол”ни куёв билан тарк этди.

Қуйида концерт дастуридан тайёрланган фоторепортажни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

      

Каниза концертидан батафсил репортаж ва унинг турмуш ўртоғи билан тушган фотосуратлари эса “Даракчи” газетасининг келгуси сонида чоп этилади.

Фотомухбир Ислом РЎЗИЕВ

Google+
WhatsApp
VK
Telegram