Долзарб мавзулар Абитуриент

Парижда жип ёрдамида Chanel бутигини талон-тарож қилишди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 29.04.2016, 12:39

Париж марказида жойлашган Chanel модалар уйининг бутикларидан бирига ўғри тушган, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Ўғирлик эрта тонгда (маҳаллий вақт билан 05:30 да) содир этилган. Ўғрилар 360 минг евро қийматидаги Chanel брендига оид қимматбаҳо сумкаларни ўғирлаб кетишган. Полициянинг маълумот беришича, жиноятчилар асосий кириш эшигини жип автомобили билан уриб очишган, кейин жипни ёқиб юбориб, воқеа жойидан мотоциклда қочиб кетишган. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мазкур жиноят юзасидан тергов ишларини бошлаб юборишган.

Март ойининг бошида худди шундай воқеа Милан шаҳрида ҳам рўй берган эди. Модалар намойиши ўтказилаётган пайтда Bottega Veneta бутигида ҳам ўғирлик содир этилган эди. Унда бренднинг 25 та сумкаси ўғирланган. Жиноятни фош этиш учун кузатув камераси видеоёзувларидан фойдаланилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии