Долзарб мавзулар Абитуриент

ОАВ: Шимолий Кореяда тўй ва дафн маросимларини ўтказиш вақтинча тақиқланди

Бўлимлар: Дунё
Теглар:
Добавлено: 02.05.2016, 13:19

Шимолий Кореяда ҳукумат Меҳнат партияси съезди олдидан тўй ва дафн маросимларини ўтказиш тақиқланди, деб хабар беради “РИА Новости”. Мазкур тақиқ хавфсизликни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. 

6 майда ўтказиладиган съезд 36 йилдан бери илк маротаба ўтказилмоқда. Партия низомига кўра, мазкур съездда Марказий қўмита ва марказий реивзия комиссияси иши таҳлил қилинади. Уларга оид низом қабул қилинади, таҳрир қилинади ва шунингдек, партия олдидаги асосий масалалар бўйича қарор қабул қилади. 

Бундан ташқари, айни пайтда КХДРда назорат кучайтирилган, мамлакат пойтахти Пхеньян шаҳрига кириш ҳам чекланган, шунингдек мамлакатнинг Хитой билан чегарасида хушёрлик кучайтирилган. Одам кўп тўпланишининг олдини олиш учун фуқароларга оммавий тадбирларни, ҳатто тўй ва дафн маросимларини ўтказмаслик тавсия этилмоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, ўтказилиши кутилаётган съезд мамлакатда Ким Чен Ир ҳукмронлигини кучайтириш мақсадида ўтказилмоқда.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии