Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

Тарих саҳифаси янгиланди: “Лестер” Англия чемпиони бўлди!

Бўлимлар: Футбол

Англия чемпионати 36-турида “Челси” жамоаси ўз майдонида “Тоттенхэм” билан ўзаро баҳс олиб борди. Учрашув  2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Ушбу натижа эвазига “Лестер” клуби Англия чемпионига айланди. 

Дастлабки бўлимда “Тоттенхэм” рақиб дарвозасини икки маротаба ишғол қилган бўлса-да, “Челси” иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Шу тариқа, “Челси” “Лестер”нинг чемпион бўлишига ўз ҳиссасини қўшди. 

Чемпионат якунланишига икки тур бор. Демак, қолган жамоалар юқори поғоналар учун жанг қилади. 

Англия чемпионати
Челси – Тоттенхэм 2:2 (0:2, 2:0)
Голлар: 0:1 – 35 Кейн, 0:2 – 44 Сон Хин Мин, 1:2 – 58 Кэйхилл, 2:2 – 83 Азар.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Коментарии