Долзарб мавзулар Халқ билан мулоқот йили

Эдди Мерфи тўққизинчи маротаба ота бўлди

Бўлимлар: Шоу-бизнес
Теглар: Актёр
Добавлено: 04.05.2016, 14:29

Америкалик актёр Эдди Мерфи тўққизинчи маротаба ота бўлди. Бу ҳақда People журналининг расмий вакили маълумот берди, деб хабар беради “Lenta.ru” нашри. 

Cешанба, 3 май куни куни Лос-Анжелесда актёрнинг оиласида қиз фарзанд дунёга келди. Қизчани Иззи Уна Мерфи (Izzy Oona Murphy) деб аташди, унинг оғирлиги 3,6 килограммни, бўйи — 49,5 сантиметр.

Иззи — Мерфининг Пейж Бутчер билан илк фарзанди ҳисобланади. Она-бола ўзини яхши ҳис қилмоқда.

55 ёшли актёрнинг Николь Митчеллдан беш нафар фарзанди, бундан ташқари маъшуқалари Полетт Маккнили ва Тамара Гудлардан бир нафардан ўғли, хонанда Мелани Браундан қизи бор. Мерфининг тўнғич фарзанди 26 ёшга кирган бўлса, Иззини ҳисобга олмаганда, кенжаси 9 ёшга кирган. 

Эдди Мерфи “Беверли-Хиллзлик полициячи”, “Доктор Дулиттл”, “Тентак профессор”, “Олтин бола”, “Ўрин алмашиш” каби фильмлари орқали томошабинларга яхши таниш.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии